Baqara surasi 2:146
ٱلَّذِينَ ءَاتَيْنَٰهُمُ ٱلْكِتَٰبَ يَعْرِفُونَهُۥ كَمَا يَعْرِفُونَ أَبْنَآءَهُمْ ۖ وَإِنَّ فَرِيقًا مِّنْهُمْ لَيَكْتُمُونَ ٱلْحَقَّ وَهُمْ يَعْلَمُونَ ١٤٦
OʻzbekchaMuhammad Sodiq Muhammad Yusuf
Китоб берилганлар уни худди болаларини танигандек танийдилар. Ва, албатта, улардан бир гуруҳлари билиб туриб ҳақни беркитадилар.
OʻzbekchaAlouddin Mansur
146. Биз Китоб ато этган кимсалар (яҳудий ва насронийлар) уни (Муҳаммад пайғамбарни) ўғил фарзандларини таниган каби танийдилар. (Яъни, ўзларининг илоҳий китобларида у ҳақда ўқиганлар.) Ва шунга қарамай, улардан бир гуруҳи билган ҳолларида ҳақиқатни беркитадилар.