Baqara surasi 2:76
وَإِذَا لَقُوا۟ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ قَالُوٓا۟ ءَامَنَّا وَإِذَا خَلَا بَعْضُهُمْ إِلَىٰ بَعْضٍ قَالُوٓا۟ أَتُحَدِّثُونَهُم بِمَا فَتَحَ ٱللَّهُ عَلَيْكُمْ لِيُحَآجُّوكُم بِهِۦ عِندَ رَبِّكُمْ ۚ أَفَلَا تَعْقِلُونَ ٧٦
Улар иймон келтирганларни учратсалар, иймон келтирдик, дейдилар. Баъзилари баъзилари билан холи қолсалар: «Уларга Аллоҳ сизга очган нарса ҳақида Роббингиз ҳузурида ҳужжат талашишлари учун гапиряпсизми? Ақлни ишлатмайсизми?» дейдилар.
76. Улар иймонли кишиларга йўлиққанларида: «Иймон келтирдик», дейдилар. Бир-бировлари билан ёлғиз қолганларида эса: «Уларга (мусулмонларга) Аллоҳ сизларга очган нарса ҳақида гапиряпсизларми? Ўша ҳужжат билан Парвардигорингизнинг ҳузурида ҳужжатлашишлари учун-а? Ақлингизни ишлатмайсизми?», дейишади.