Nur surasi 24:50
أَفِى قُلُوبِهِم مَّرَضٌ أَمِ ٱرْتَابُوٓا۟ أَمْ يَخَافُونَ أَن يَحِيفَ ٱللَّهُ عَلَيْهِمْ وَرَسُولُهُۥ ۚ بَلْ أُو۟لَٰٓئِكَ هُمُ ٱلظَّٰلِمُونَ ٥٠
OʻzbekchaMuhammad Sodiq Muhammad Yusuf
Уларнинг қалбларида мараз борми?! Ёки шубҳа қилдиларми?! Ёхуд Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари уларга зулм қилишидан қўрқадиларми?! Йўқ! Уларнинг ўзлари золимлардир.
OʻzbekchaAlouddin Mansur
50. Уларнинг дилларида мараз борми ёки (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг ҳақ пайғамбар эканлигидан) шубҳаландиларми ёхуд Аллоҳ ва Унинг пайғамбари ўзларига зулм қилишидан қўрқарларми?! Йўқ! Уларнинг ўзлари золимлардир.