Nur surasi 24:53
۞ وَأَقْسَمُوا۟ بِٱللَّهِ جَهْدَ أَيْمَٰنِهِمْ لَئِنْ أَمَرْتَهُمْ لَيَخْرُجُنَّ ۖ قُل لَّا تُقْسِمُوا۟ ۖ طَاعَةٌ مَّعْرُوفَةٌ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ خَبِيرٌۢ بِمَا تَعْمَلُونَ ٥٣
OʻzbekchaMuhammad Sodiq Muhammad Yusuf
Улар агар амр қилсанг, албатта, (жиҳодга) чиқишлари ҳақида Аллоҳ номи билан жон-жаҳдлари ила қасам ичадилар. Сен: «Қасам ичманглар! (Бу жиҳод) маълум тоатдир! Албатта, Аллоҳ нима амал қилаётганларингиздан хабардордир», деб айт.
OʻzbekchaAlouddin Mansur
53. (Мунофиқлар) агар сиз амр этсангиз, албатта (жиҳодга) чиқишлари ҳақида жон-жаҳдлари билан қасам ичдилар. Айтинг: «Қасам ичманглар! (Жиҳод) маълум ибодатдир (яъни, бу ҳақда қасам ичишга ҳожат йўқдир). Албатта Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир».