Qasas surasi 28:59
وَمَا كَانَ رَبُّكَ مُهْلِكَ ٱلْقُرَىٰ حَتَّىٰ يَبْعَثَ فِىٓ أُمِّهَا رَسُولًا يَتْلُوا۟ عَلَيْهِمْ ءَايَٰتِنَا ۚ وَمَا كُنَّا مُهْلِكِى ٱلْقُرَىٰٓ إِلَّا وَأَهْلُهَا ظَٰلِمُونَ ٥٩
OʻzbekchaMuhammad Sodiq Muhammad Yusuf
Роббинг шаҳар-қишлоқларни то улар орасига уларга оятларимизни тиловат қиладиган Пайғамбар юбормасдан туриб ҳалок қилувчи бўлмаган. Биз шаҳар-қишлоқларни фақат аҳли золим бўлган ҳолдагина ҳалок қилгувчи бўлганмиз.
OʻzbekchaAlouddin Mansur
59. Парвардигорингиз то барча қишлоқ-шаҳарларнинг марказларига Бизнинг оятларимизни уларга тиловат қиладиган бир пайғамбарни юбормагунича, (у қишлоқ-шаҳарларни) ҳалок қилугувчи бўлмади. Биз қишлоқ-шаҳарларни фақат уларнинг аҳолиси золим — кофир бўлган ҳолдагина ҳалок қилгувчи бўлдик.