Niso surasi 4:148
۞ لَّا يُحِبُّ ٱللَّهُ ٱلْجَهْرَ بِٱلسُّوٓءِ مِنَ ٱلْقَوْلِ إِلَّا مَن ظُلِمَ ۚ وَكَانَ ٱللَّهُ سَمِيعًا عَلِيمًا ١٤٨
OʻzbekchaMuhammad Sodiq Muhammad Yusuf
Аллоҳ ёмон гапни ошкор қилишни хуш кўрмайди. Магар мазлумдан бўлса, майли. Аллоҳ эшитувчи ва билувчи зотдир.
OʻzbekchaAlouddin Mansur
148. Аллоҳ ёмон сўзларнинг (яъни, дуоибаднинг) ошкора айтилишини суймайди. Магар мазлум томонидан бўлса (жоиздир). Аллоҳ эшитгувчи, билгувчи бўлган Зотдир.