Muhammad surasi 47:13
وَكَأَيِّن مِّن قَرْيَةٍ هِىَ أَشَدُّ قُوَّةً مِّن قَرْيَتِكَ ٱلَّتِىٓ أَخْرَجَتْكَ أَهْلَكْنَٰهُمْ فَلَا نَاصِرَ لَهُمْ ١٣
OʻzbekchaMuhammad Sodiq Muhammad Yusuf
Кўпгина шаҳарлар сени чиқарган шаҳарингдан кўра қувватлироқ эди, уларни ҳалок қилдик. Бас, уларга нусрат берувчи йўқдир.
OʻzbekchaAlouddin Mansur
13. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сизни ҳайдаб чиқарган қишлоқ (яъни, Макка аҳли)дан кўра (аҳолиси) кучли-қувватлироқ бўлган қанчадан-қанча қишлоқни ҳалок қилганмиз. Бас, улар учун бирон ёрдамчи бўлмаган.