Muhammad surasi 47:30
وَلَوْ نَشَآءُ لَأَرَيْنَٰكَهُمْ فَلَعَرَفْتَهُم بِسِيمَٰهُمْ ۚ وَلَتَعْرِفَنَّهُمْ فِى لَحْنِ ٱلْقَوْلِ ۚ وَٱللَّهُ يَعْلَمُ أَعْمَٰلَكُمْ ٣٠
OʻzbekchaMuhammad Sodiq Muhammad Yusuf
Агар хоҳласак, Биз уларни сенга кўрсатамиз, таъкидки, сен уларни сиймоларидан танийсан, албатта, сен уларни гап оҳангларидан танийсан. Аллоҳ амалларингизни билиб турур.
OʻzbekchaAlouddin Mansur
30. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), агар Биз хоҳласак, албатта сизга уларни (мунофиқларни) кўрсатиб-танитиб қўйган бўлур эдик, у ҳолда сиз уларни (Биз белгилаб қўйган) белги-аломатларидан таниб олган бўлур эдингиз. (Қасамки, энди) албатта сиз уларни (улар сўзлаётган — зоҳири иймонга далолат қиладиган, ботини эса куфр бўлган) сўз оҳанг — услубидан таниб олурсиз. Аллоҳ сизларнинг (барча) амалларингизни билиб турур.