Tavba surasi 9:127
وَإِذَا مَآ أُنزِلَتْ سُورَةٌ نَّظَرَ بَعْضُهُمْ إِلَىٰ بَعْضٍ هَلْ يَرَىٰكُم مِّنْ أَحَدٍ ثُمَّ ٱنصَرَفُوا۟ ۚ صَرَفَ ٱللَّهُ قُلُوبَهُم بِأَنَّهُمْ قَوْمٌ لَّا يَفْقَهُونَ ١٢٧
OʻzbekchaMuhammad Sodiq Muhammad Yusuf
Бирон сура нозил бўлган вақтда сизни биров кўрмадими, деб бир-бирларига назар соладилар-да, сўнгра бурилиб кетадилар. Улар фаҳмламайдиган қавм бўлганлари учун Аллоҳ қалбларини буриб қўйди.
OʻzbekchaAlouddin Mansur
127. Қачонки бирон сура нозил қилинса, (у мунофиқлар) «Сизларни биронта (мусулмон) кўриб қолмадими?», деб бир-бирларига қараб оладилар-да, сўнгра (уйларига) жўнаб қоладилар. Улар (ҳақни) англамайдиган қавм бўлганлари сабабли, Аллоҳ дилларини (Қуръонни фаҳмлашдан) буриб қўйгандир.