نٓ ۚ وَٱلْقَلَمِ وَمَا يَسْطُرُونَ ١
Нуун. Қалам билан ва сатрларга ёзадиган нарсалар билан қасам.
1. Нун. Қалам ва (у билан фаришталар) битадиган битикларга қасамки,
نٓ ۚ وَٱلْقَلَمِ وَمَا يَسْطُرُونَ ١
Нуун. Қалам билан ва сатрларга ёзадиган нарсалар билан қасам.
1. Нун. Қалам ва (у билан фаришталар) битадиган битикларга қасамки,
مَآ أَنتَ بِنِعْمَةِ رَبِّكَ بِمَجْنُونٍ ٢
Сен Роббинг неъмати ила мажнун эмассан.
2. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз Парвардигорингизнинг марҳамати билан мажнун эмасдирсиз.
وَإِنَّ لَكَ لَأَجْرًا غَيْرَ مَمْنُونٍ ٣
Ва албатта, сенга миннат қилинмайдиган ажр бордур.
3. Албатта сиз учун (кофирларнинг бундай озорларига сабр-тоқат қилганингиз сабабли) битмас-туганмас ажр мукофот бордир.
وَإِنَّكَ لَعَلَىٰ خُلُقٍ عَظِيمٍ ٤
Ва албатта, сен улкан хулқдасан.
4. Албатта сиз улуғ Хулқ устидадирсиз.
فَسَتُبْصِرُ وَيُبْصِرُونَ ٥
Бас, тезда кўрурсан ва улар ҳам кўрурлар.
5. Ҳали яқинда сиз ҳам кўражаксиз, улар ҳам кўражаклар,
بِأَييِّكُمُ ٱلْمَفْتُونُ ٦
Сизлардан кимда жунунлик борлигини.
6. Қайсиларингиз (яъни, сизми ёки уларми) мафтун-мажнун эканликларингизни.
إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِمَن ضَلَّ عَن سَبِيلِهِۦ وَهُوَ أَعْلَمُ بِٱلْمُهْتَدِينَ ٧
Албатта, Роббинг Ўзи, ким Унинг йўлидан адашганини билувчидур ва У ҳидоятда юрувчиларни ҳам билувчидур.
7. Албатта Парвардигорингизнинг Ўзи Унинг йўлидан озган кимсаларни жуда яхши билгувчидир ва У ҳидоят топгувчиларни ҳам жуда яхши билгувчидир.
فَلَا تُطِعِ ٱلْمُكَذِّبِينَ ٨
Бас, ёлғонга чиқарувчиларга итоат қилма.
8. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сизнинг ҳақ пайғамбарлигингизни ва Қуръонни «ёлғон» дегувчи кимсаларга итоат этманг!
وَدُّوا۟ لَوْ تُدْهِنُ فَيُدْهِنُونَ ٩
Агар сен муроса қилсанг, улар ҳам муроса қилишни орзу қиларлар.
9. Улар сизнинг (ўзларига) кўнгилчанлик — муроса қилишингизни истарлар, шунда улар ҳам (сизга) кўнгилчанлик қилурлар. (Лекин сиз уларнинг бу истакларига бўйинсунманг!)
وَلَا تُطِعْ كُلَّ حَلَّافٍ مَّهِينٍ ١٠
Итоат қилма! Ҳар бир қасамхўр, пасткашга.
10. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), яна сиз ҳар бир тубан қасамхўр,
هَمَّازٍ مَّشَّآءٍۭ بِنَمِيمٍ ١١
Кишиларни айбловчи, чақимчилик қилиб юрувчига.
11. ғийбатчи-ю, гап ташувчи,
مَّنَّاعٍ لِّلْخَيْرِ مُعْتَدٍ أَثِيمٍ ١٢
яхшиликни ман қилувчи, тажавузкор, сергуноҳга.
12. яхшиликни манъ қилгувчи-бахил, тажовузкор, гуноҳга ботган,
عُتُلٍّۭ بَعْدَ ذَٰلِكَ زَنِيمٍ ١٣
Қўпол, ундан сўнг отасининг таъйини йўққа.
13. қўпол ва булардан ташқари бенасаб-ҳароми кимсага итоат этманг!
أَن كَانَ ذَا مَالٍ وَبَنِينَ ١٤
Моли ва ўғиллари кўп бўлганидан.
14. У мол-мулк ва ўғиллар эгаси бўлгани учун (ўзидан кетиб),
إِذَا تُتْلَىٰ عَلَيْهِ ءَايَٰتُنَا قَالَ أَسَٰطِيرُ ٱلْأَوَّلِينَ ١٥
Бизнинг оятларимиз Унгаўқилган пайтда, аввалгиларнинг афсоналари, деганга.
15. қачон унга Бизнинг оятларимиз тиловат қилинса: «Булар аввалгиларнинг афсоналари-ку!», дер.
سَنَسِمُهُۥ عَلَى ٱلْخُرْطُومِ ١٦
Тезда унинг тумшуғига белги қўямиз.
16. Яқинда Биз уни тумшуғидан тамғалаб қўяжакмиз!
إِنَّا بَلَوْنَٰهُمْ كَمَا بَلَوْنَآ أَصْحَٰبَ ٱلْجَنَّةِ إِذْ أَقْسَمُوا۟ لَيَصْرِمُنَّهَا مُصْبِحِينَ ١٧
Албатта, Биз уларини боғ эгаларини синаганимиздек синаб кўрдик. Вақтики, эрта тонгада териб оламиз, деб қасам ичдилар.
17. Дарҳақиҳат, Биз уларни (Макка аҳлини очарчилик ва қаҳатчилик билан) балоладик. Биз (илгари) боғ эгаларини ҳам худди шундай (маҳрумлик билан) балолаган эдик. Ўшанда улар албатта уни (яъни, боғнинг ҳосилини) эрта тонгда узиб олишга қасам ичган эдилар.
وَلَا يَسْتَثْنُونَ ١٨
Ва истисно қилмадилар.
18. (Камбағал-мискинларга ҳақ-улуш) ажратмаган ҳолларида (узиб олишга қасам ичган эдилар).
فَطَافَ عَلَيْهَا طَآئِفٌ مِّن رَّبِّكَ وَهُمْ نَآئِمُونَ ١٩
Улар ухлаб ётганда, боғ устидан Роббингдан бўлган айланувчи айланиб чиқди.
19. Бас, (тунда) улар уйқуда бўлган чоғларида у (боғ)нинг устида Парвардигорингиз томонидан бўлган айлангувчи (бало-олов) бир айланди-ю,
فَأَصْبَحَتْ كَٱلصَّرِيمِ ٢٠
Бас, у худди меваси териб олинганга ўхшаб қолди.
20. у (боғнинг ҳосили) узилгандек бўлди-қолди (яъни, бутун боғ куйиб кул бўлди).
فَتَنَادَوْا۟ مُصْبِحِينَ ٢١
Улар, тонг-саҳарда бир-бирларини чақирдилар:
21. Улар эса тонгда туришиб (тунда бўлган ҳодисадан бехабар бўлган ҳолларида) бир-бирларини шундай дея чақирдилар:
أَنِ ٱغْدُوا۟ عَلَىٰ حَرْثِكُمْ إِن كُنتُمْ صَٰرِمِينَ ٢٢
«Агар терадиган бўлсангиз, экинзорингизга эртароқ боринг», деб.
22. «Агар (ҳосилни) узмоқчи бўлсангизлар зироатгоҳларингизга юра қолинглар».
فَٱنطَلَقُوا۟ وَهُمْ يَتَخَٰفَتُونَ ٢٣
Бас, паст овозла гаплашиб, юриб кетдилар.
23. Сўнг бир-бирларига пичирлашган ҳолларида жўнаб кетдилар:
أَن لَّا يَدْخُلَنَّهَا ٱلْيَوْمَ عَلَيْكُم مِّسْكِينٌ ٢٤
«Бугун сиз борингизда у боғга мискин кира кўрмасин», деб.
24. «Бугун у (боғда ҳосил узаётган вақтда) устларингизга бирон мискин кириб қолмасин-да».
وَغَدَوْا۟ عَلَىٰ حَرْدٍ قَٰدِرِينَ ٢٥
Ва эрталабда қасдла, ўзларини қодир сезиб, бордилар.
25. Улар (ўз гумонларича мискинларни боғга йўлатмаслик тўғрисидаги) мақсад-ғаразга қодир бўлган ҳолларида тонг-саҳарлаб бордилар.
فَلَمَّا رَأَوْهَا قَالُوٓا۟ إِنَّا لَضَآلُّونَ ٢٦
Уни кўрганларида, биз адашибмиз, дедилар.
26. Энди қачонки уни (яъни, куйиб кулга айланган боғларни) кўришгач, (аввал): «Шак-шубҳасиз, бизлар йўлдан адашиб қолдик (яъни, адашиб бошқа боғга келиб қолдик), дедилар.
بَلْ نَحْنُ مَحْرُومُونَ ٢٧
Балки биз маҳрум бўлгандиримиз, дедилар.
27. (Сўнг бу ўзларининг боғлари эканини билишгач эса): «Йўқ, бизлар (боғимиздан) маҳрум бўлибмиз», дедилар.
قَالَ أَوْسَطُهُمْ أَلَمْ أَقُل لَّكُمْ لَوْلَا تُسَبِّحُونَ ٢٨
Уларнинг энг яхши ва адолатлиси, «Сизларга тасбиҳ айтсаларингиз-чи, демабмидим?!», деди.
28. (Шунда) уларнинг инсофлироқлари: «Мен сизларга (Аллоҳга) тасбеҳ айтиш — шукр қилмайсизларми (яъни, шундай мўл ҳосил ато этганининг шукронасига кабағалларнинг улушларини бермайсизларми?) демаганмидим?, деган эди.
قَالُوا۟ سُبْحَٰنَ رَبِّنَآ إِنَّا كُنَّا ظَٰلِمِينَ ٢٩
Роббимиз айблардан пок бўлди, албатта биз золимлардан эдик, дедилар.
29. Улар (энди вақт ўтгач): «Парвардигоримизни поклаймиз. Дарҳақиқат, бизлар (ўзимизга) зулм қилгувчи бўлдик», дедилар.
فَأَقْبَلَ بَعْضُهُمْ عَلَىٰ بَعْضٍ يَتَلَٰوَمُونَ ٣٠
Бас, баъзилари баъзиларни маломат қила бошладилар.
30. Сўнг улар бир-бирларига боқиб, маломат қилиша бошладилар.
قَالُوا۟ يَٰوَيْلَنَآ إِنَّا كُنَّا طَٰغِينَ ٣١
Вой, шўримиз қурсин, туғёнга кетган эканмиз.
31. Улар дедилар: «Эй ўлим бўлсин бизларга! Дарҳақиқат, бизлар ҳаддан ошгувчи бўлдик.
عَسَىٰ رَبُّنَآ أَن يُبْدِلَنَا خَيْرًا مِّنْهَآ إِنَّآ إِلَىٰ رَبِّنَا رَٰغِبُونَ ٣٢
Шояд Роббимиз унинг ўрнига ундан кўра яхшироғини берса. Биз ўз Роббимизга рағбатлимиз, дедилар.
32. Шоядки Парвардигоримиз бизларга у (боғ)дан ҳам яхшироғини алмаштириб берса. Бизлар албатта ёлғиз Парвардигоримизга рағбат-илтижо қилгувчидирмиз».
كَذَٰلِكَ ٱلْعَذَابُ ۖ وَلَعَذَابُ ٱلْءَاخِرَةِ أَكْبَرُ ۚ لَوْ كَانُوا۟ يَعْلَمُونَ ٣٣
Азоб шундоқ бўлур ва агар билсалар, албатта охират азоби бундан катта бўладир.
33. (Аллоҳнинг амридан четга чиққан кимсалар учун) мана шундай азоб бордир. Агар билсалар, Охират азоби шак-шубҳасиз, янада каттароқдир.
إِنَّ لِلْمُتَّقِينَ عِندَ رَبِّهِمْ جَنَّٰتِ ٱلنَّعِيمِ ٣٤
Албатта, тақводорлар учун Роббилари ҳузурида наъийм жаннатлари бордур.
34. Албатта тақводор зотлар учун Парвардигорлари ҳузурида ноз-неъмат боғлари бордир.
أَفَنَجْعَلُ ٱلْمُسْلِمِينَ كَٱلْمُجْرِمِينَ ٣٥
Мусулмонларни жинояткорларга ўхшатиб қўярмидик?!
35. Ахир Биз мусулмонларни жиноятчи-кофир кимсаларга баробар қилурмизми?!
مَا لَكُمْ كَيْفَ تَحْكُمُونَ ٣٦
Сизларга нима бўлди, қандай ҳукм чиқаряпсизлар?!
36. (Эй мушриклар), сизларга нима бўлди? Қандай ҳукм чиқармоқдасизлар?
أَمْ لَكُمْ كِتَٰبٌ فِيهِ تَدْرُسُونَ ٣٧
Ёки сизларнинг китобингиз бор-у, ундан ўқидингизми?
37. Балки сизлар учун (осмондан туширилган) бирон китоб бўлиб, ўқиб-ўрганаётгандирсизлар?!
إِنَّ لَكُمْ فِيهِ لَمَا تَخَيَّرُونَ ٣٨
Унда сизларга нимани ихтиёр қилсангиз, албатта, (бўлаверади) дейилганми?!
38. Унда сизлар ўзларингиз учун (Охиратда) шак-шубҳасиз, танлаган-хоҳлаган нарсаларингиз бор эканлигини (ўқиб-ўрганаётгандирсизлар?!)
أَمْ لَكُمْ أَيْمَٰنٌ عَلَيْنَا بَٰلِغَةٌ إِلَىٰ يَوْمِ ٱلْقِيَٰمَةِ ۙ إِنَّ لَكُمْ لَمَا تَحْكُمُونَ ٣٩
Ёки сизларга Бизнинг қиёмат кунигача етадиган ваъдаларимиз бўлиб, унда, албатта, сиз нима ҳукм қилсангиз шу бўлади, дейилганми?!
39. Балки сизлар учун Бизнинг зиммамизда: «Шак-шубҳасиз, ўзларингиз ҳукм-қарор қилган бор нарса сизларники бўлур», деган то Қиёмат Кунигача етгувчи қасамлар (яъни, Биз томондан берилган аҳд-паймонлар) бордир?!
سَلْهُمْ أَيُّهُم بِذَٰلِكَ زَعِيمٌ ٤٠
Сўра улардан, қай бирлари бу нарсага кафил экан?
40. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), улардан сўранг-чи, қайсилари бунга (яъни, ўзларининг пуч даъволарининг ҳақ эканлигига) кафил бўла олар эканлар?!
أَمْ لَهُمْ شُرَكَآءُ فَلْيَأْتُوا۟ بِشُرَكَآئِهِمْ إِن كَانُوا۟ صَٰدِقِينَ ٤١
Ёки уларнинг шериклари бормикин, агар ростгўй бўлсалар, ўша шерикларини ҳам олиб келсинлар.
41. Балки уларнинг (бу даъволарини тасдиқлайдиган) шериклари бордир?! У ҳолда ростгўй бўлсалар ўша шерикларини келтирсинлар!
يَوْمَ يُكْشَفُ عَن سَاقٍ وَيُدْعَوْنَ إِلَى ٱلسُّجُودِ فَلَا يَسْتَطِيعُونَ ٤٢
Болдирлар шимарилган кунида ва улар саждага чақирилганда, қодир бўлмаслар.
42. Болдирлар очиладиган (яъни, оғир ҳисоб-китобга чоғланиладиган) ва улар (кофирлар) сажда қилишга чорланишиб, (лекин саждага) кучлари етмай қоладиган Кунни (эсланг)!
خَٰشِعَةً أَبْصَٰرُهُمْ تَرْهَقُهُمْ ذِلَّةٌ ۖ وَقَدْ كَانُوا۟ يُدْعَوْنَ إِلَى ٱلسُّجُودِ وَهُمْ سَٰلِمُونَ ٤٣
Уларнинг кўзлари қўрқинчга тўла, хорлик ўраб олган. Ва дарҳақиқат, улар саломатлик ҳолларида сажда қилишга чақирилган эдилар.
43. Улар (кофирлар) кўзлари (қуйига) эгилган, хорлик уларни ўраб-эгаллаб олган ҳолларида (сажда қилишга чорланишиб, лекин саждага кучлари етмай қоладиган Кунни эсланг)! (Чунки ҳаёти дунёдалик пайтларида) улар соғ-саломат бўлган ҳолларида сажда қилишга чорланар эдилар (аммо саждага қодир бўла туриб ундан бош тортар эдилар).
فَذَرْنِى وَمَن يُكَذِّبُ بِهَٰذَا ٱلْحَدِيثِ ۖ سَنَسْتَدْرِجُهُم مِّنْ حَيْثُ لَا يَعْلَمُونَ ٤٤
Бу гапни ёлғонга чиқарувчиларни Менинг Ўзимга қўйиб қўй. Биз уларни ўзлари билмаган тарафдан аста-секин оламиз.
44. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз ушбу Сўзни — Қуръонни ёлғон дейдиган кимсаларни Менга қўйиб беринг! Яқинда Биз уларни ўзлари билмайдиган — сезмайдиган томондан аста-секин (ҳалокатга дучор қилажакмиз)!
وَأُمْلِى لَهُمْ ۚ إِنَّ كَيْدِى مَتِينٌ ٤٥
Ва уларга муҳлат бераман, албатта, Менинг ҳийлам метиндир.
45. Мен (гуноҳларини кўпайтиришлари учун) уларга муҳлат бериб, (умрларини узун қилиб) қўюрман. Дарвоқеъ, Менинг «макрим» жуда қаттиқдир!
أَمْ تَسْـَٔلُهُمْ أَجْرًا فَهُم مِّن مَّغْرَمٍ مُّثْقَلُونَ ٤٦
Ёки сен улардан ҳақ сўраяпсану, улар қарзга ботиб қолдиларми?
46. Балки сиз (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, динга даъват қилганингиз учун), улардан ажр-ҳақ сўраб, улар зиён қилишларидан оғирсинаётгандирлар? (Яъни, сиз улардан ҳеч қандай ҳақ сўраётганингиз йўқ-ку)!
أَمْ عِندَهُمُ ٱلْغَيْبُ فَهُمْ يَكْتُبُونَ ٤٧
Ёки ҳузурларида ғойиб илми бору, улар ёзиб оладиларми?
47. Балки уларнинг олдиларида ғайб (яъни, ғайбда бўладиган барча ишлар битилган Лавҳул-Маҳфуз) мавжуд бўлиб, улар (айтаётган сўзларини ўшандан) ёзиб олаётгандирлар?!
فَٱصْبِرْ لِحُكْمِ رَبِّكَ وَلَا تَكُن كَصَاحِبِ ٱلْحُوتِ إِذْ نَادَىٰ وَهُوَ مَكْظُومٌ ٤٨
Роббинг ҳукмига сабр қил ва бир вақтлар ғамга тўлган ҳолда нидо қилган балиқ соҳибига ўхшама.
48. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз Парвардигорингизнинг ҳукмига (яъни, у Зот кофирларга муҳлат бериб қўйганича, Ислом дини тезроқ ғолиб бўлмаётганига) сабр қилинг ва наҳанг-балиқ соҳиби (яъни, Юнус пайғамбар) каби (бесабр) бўлманг! Эсланг, ўзи бесабрлиги учун тушиб қолган балиқ қорнида туриб ғамга тўлган ҳолда (Парвардигордан паноҳ тилаб) нидо қилган эди.
لَّوْلَآ أَن تَدَٰرَكَهُۥ نِعْمَةٌ مِّن رَّبِّهِۦ لَنُبِذَ بِٱلْعَرَآءِ وَهُوَ مَذْمُومٌ ٤٩
Агар уни Роббисининг неъмати топмаганда, очиқ саҳро жойга, мазамматга қолган ҳолда ташланган бўларди.
49. Агар унга Парвардигори томонидан бўлган неъмат-марҳамат етмаганида, албатта қуруқликка мазамматланган ҳолида улоқтирилган бўлур эди, (лекин Парвардигори унга марҳамат кўрсатиб балиқ қорнидан соғ-омон чиқарди).
فَٱجْتَبَٰهُ رَبُّهُۥ فَجَعَلَهُۥ مِنَ ٱلصَّٰلِحِينَ ٥٠
Бас, уни Роббиси танлаб олди ва солиҳ бандаларидан қилди.
50. Сўнг Парвардигори уни (яна қайта пайғамбарликка) танлаб, солиҳ (пайғамбар)лардан қилди.
وَإِن يَكَادُ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ لَيُزْلِقُونَكَ بِأَبْصَٰرِهِمْ لَمَّا سَمِعُوا۟ ٱلذِّكْرَ وَيَقُولُونَ إِنَّهُۥ لَمَجْنُونٌ ٥١
Ва кофирлар зикрни эшитаётганларида сени кўзлари билан тойдирмоқчи бўлдилар ва, албатта, у жиннидур, дерлар.
51. Албатта кофир бўлган кимсалар эслатма — Қуръонни эшитган вақтларида сизни кўзлари билан йиқитаёзурлар ва (Муҳаммад) шак-шубҳасиз, мажнундир, дерлар.
وَمَا هُوَ إِلَّا ذِكْرٌ لِّلْعَٰلَمِينَ ٥٢
Ҳолбуки, у бутун одамларга эслатмадан ўзга нарса эмас.
52. Ҳолбуки, у (Қуръон) барча оламлар учун фақат бир (буюк) эслатмадир!