إِذَا زُلْزِلَتِ ٱلْأَرْضُ زِلْزَالَهَا ١
Вақтики, ер ўзига хос зилзилага тушса.
1. Қачон Ер ўзининг (энг даҳшатли) зилзиласи билан ларзага тушганида;
إِذَا زُلْزِلَتِ ٱلْأَرْضُ زِلْزَالَهَا ١
Вақтики, ер ўзига хос зилзилага тушса.
1. Қачон Ер ўзининг (энг даҳшатли) зилзиласи билан ларзага тушганида;
وَأَخْرَجَتِ ٱلْأَرْضُ أَثْقَالَهَا ٢
Ва ер ўз юкларини отиб чиқарса.
2. Ва Ер (ўз бағридаги хазинаю-дафиналардан ва инсон жасадларидан иборат) «юк»ларини (юзага) чиқариб ташлаганида;
وَقَالَ ٱلْإِنسَٰنُ مَا لَهَا ٣
Ва инсон, унга нима бўлди?!, деса.
3. Ва (ҳаётлик пайтида қайта тирилишни инкор қилгувчи бўлган) инсон (қайта тирилганидан даҳшатга тушиб: «Ерга) нима бўлди ўзи?», деб қолганида;
يَوْمَئِذٍ تُحَدِّثُ أَخْبَارَهَا ٤
Ўша кунда у(ер) ўз хабарини айтадир.
4. Ана ўша Кунда Ер ўз хабарларини сўзлар!
بِأَنَّ رَبَّكَ أَوْحَىٰ لَهَا ٥
Сенинг Роббинг унга ваҳий юборганини.
5. Парвардигорингиз унга ваҳий қил(иб, сўзлашга буюр)гани сабабли (ўз хабарларини сўзлар!)
يَوْمَئِذٍ يَصْدُرُ ٱلنَّاسُ أَشْتَاتًا لِّيُرَوْا۟ أَعْمَٰلَهُمْ ٦
Ўша кунда одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, амалларини кўриш учун жойларидан қўзғаладир.
6. Ўша Кунда одамлар, уларга (қилиб ўтган амаллари)нинг жазо ёки мукофотлари кўрсатилиши учун тўда-тўда бўлиб чиқиб келурлар!
فَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُۥ ٧
Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир.
7. Бас, ким (ҳаёти дунёдалик пайтида) зарра мисқоличалик яхшилик қилса, (Қиёмат Кунида) ўшани кўрур.
وَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَهُۥ ٨
Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир.
8. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса, уни ҳам кўрур!