وَٱلنَّجْمِ إِذَا هَوَىٰ ١
Ботаётган юлдуз билан қасам.
1. Ботиб кетаётган юлдузга қасамки,
وَٱلنَّجْمِ إِذَا هَوَىٰ ١
Ботаётган юлдуз билан қасам.
1. Ботиб кетаётган юлдузга қасамки,
مَا ضَلَّ صَاحِبُكُمْ وَمَا غَوَىٰ ٢
Сизнинг биродарингиз адашгани ҳам, йўлдан озгани ҳам йўқ.
2. Сизларнинг соҳибингиз (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом) залолатга ҳам кетгани йўқ, йўлдан ҳам озгани йўқ!
وَمَا يَنطِقُ عَنِ ٱلْهَوَىٰٓ ٣
У ҳаводан нутқ қилмас.
3. Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас.
إِنْ هُوَ إِلَّا وَحْىٌ يُوحَىٰ ٤
У (Қуръон) ваҳийдан ўзга нарса эмас.
4. У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан пайғамбарга) ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир.
عَلَّمَهُۥ شَدِيدُ ٱلْقُوَىٰ ٥
Унга шиддатли қувват эгаси ўргатди.
5. Унга (бу ваҳийни) бир кучга тўлган зот (яъни, Жаброил алайҳиссалом) таълим бермишдир.
ذُو مِرَّةٍ فَٱسْتَوَىٰ ٦
Миррат эгаси. Бас кўтарилди.
6. Соҳиби қудрат (яъни, Жаброил алайҳиссалом таълим бермишдир).
وَهُوَ بِٱلْأُفُقِ ٱلْأَعْلَىٰ ٧
Ва у олий уфқда эди.
7. Бас, у (аввал) юксак уфқда (кўриниб), тик турди.
ثُمَّ دَنَا فَتَدَلَّىٰ ٨
Сўнгра яқинлашди ва жуда ҳам яқин бўлди.
8. Сўнгра яқинлашиб, пастлади.
فَكَانَ قَابَ قَوْسَيْنِ أَوْ أَدْنَىٰ ٩
Бас, икки камон миқдоридай жойгда бўлди. Балки ундан ҳам яқинроқ келди.
9. Бас, (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломга) икки камон оралиғида ё (ундан-да) яқинроқ бўлиб;
فَأَوْحَىٰٓ إِلَىٰ عَبْدِهِۦ مَآ أَوْحَىٰ ١٠
Ва У зот бандасига нимани ваҳий қилган бўлса, етказди.
10. (Аллоҳ) ўз бандаси (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом)га туширган ваҳийни келтиради.
مَا كَذَبَ ٱلْفُؤَادُ مَا رَأَىٰٓ ١١
Қалб (кўз) кўрганини ёлғонга чиқармади.
11. (Пайғамбарнинг) кўнгли кўрган нарсасини инкор этмади. (Яъни, Жаброил фариштанинг суратини кўриб, пайғамбарнинг кўнгли ҳам қаноатланди ва унинг Аллоҳ таоло томонидаи фаришта эканлигига иймон келтирди).
أَفَتُمَٰرُونَهُۥ عَلَىٰ مَا يَرَىٰ ١٢
У билан ўзи кўрган нарса устида тортишасизларми?!
12. Энди сизлар, (эй мушриклар, пайғамбар) кўриб турган нарсаси устида у билан тортишурмисизлар?!
وَلَقَدْ رَءَاهُ نَزْلَةً أُخْرَىٰ ١٣
Ва дарҳақиқат, уни бошқа сафар кўрди.
13. Қасамки, (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом Жаброил фариштани ўзининг аслий суратида) иккинчи бор кўрди.
عِندَ سِدْرَةِ ٱلْمُنتَهَىٰ ١٤
Тугаш дарахти олдида.
14. (Жаннат) четидаги Нилуфар олдида (кўрди).
عِندَهَا جَنَّةُ ٱلْمَأْوَىٰٓ ١٥
У(дарахт)нинг ҳузурида маъво жаннати бор.
15. Жаннати маъво ҳам ўша (Нилуфар)нинг олдидадир.
إِذْ يَغْشَى ٱلسِّدْرَةَ مَا يَغْشَىٰ ١٦
Ўшанда, дарахтни ўрайдиган нарса ўраб турибди.
16. Ўшанда Нилуфарни ўраган нарса (яъни, Аллоҳ таолонинг файзи илоҳийси) ўраб олган эди.
مَا زَاغَ ٱلْبَصَرُ وَمَا طَغَىٰ ١٧
Нигоҳ бурилмади ҳам, ҳаддидан ошмади ҳам.
17. (Пайғамбарнинг) кўзи (ўнгу сўлга) оғгани ҳам йўқ, ўз ҳаддидан ошгани ҳам йўқ.
لَقَدْ رَأَىٰ مِنْ ءَايَٰتِ رَبِّهِ ٱلْكُبْرَىٰٓ ١٨
Дарҳақиқат, Ўз Роббисининг улкан белгиларидан кўрди.
18. Дарҳақиқат, у (ўша соатда) Парвардигорининг буюк оятларини (яъни, У зотнинг қудрати илоҳийсига далолат қиладиган жуда кўп аломатларни) кўрди.
أَفَرَءَيْتُمُ ٱللَّٰتَ وَٱلْعُزَّىٰ ١٩
Лот ва Уззони ўйлаб кўрдингизми?
19. (Эй мушриклар, ўзларингизча сиғинаётган санамларингиз) — «Лот», «Уззо» ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми?!
وَمَنَوٰةَ ٱلثَّالِثَةَ ٱلْأُخْرَىٰٓ ٢٠
Ва бошқаси-учинчиси Манотни ҳам?
20. Ва яна учинчилари бўлмиш тубан «Манот» ҳақидачи?!
أَلَكُمُ ٱلذَّكَرُ وَلَهُ ٱلْأُنثَىٰ ٢١
Сизларга эркаг-у, У зотга аёлми?
21. (Сизлар ўша бут-санамларни ва фаришталарни «Аллоҳнинг қизлари», дейсизлар, демак) эркак (жинси) сизларники-ю, аёл (жинси) У зотникими?!
تِلْكَ إِذًا قِسْمَةٌ ضِيزَىٰٓ ٢٢
Ундоқ бўлса, бу нотўғри тақсим-ку!
22. У ҳолда бу адолатсиз тақсим-ку?!
إِنْ هِىَ إِلَّآ أَسْمَآءٌ سَمَّيْتُمُوهَآ أَنتُمْ وَءَابَآؤُكُم مَّآ أَنزَلَ ٱللَّهُ بِهَا مِن سُلْطَٰنٍ ۚ إِن يَتَّبِعُونَ إِلَّا ٱلظَّنَّ وَمَا تَهْوَى ٱلْأَنفُسُ ۖ وَلَقَدْ جَآءَهُم مِّن رَّبِّهِمُ ٱلْهُدَىٰٓ ٢٣
У(бут)лар сиз ва ота-боболарингиз қўйган номлардан ўзга ҳеч нарса эмас. Аллоҳ бунга ҳеч ҳужжат туширган эмас. У (мушрик)лар Роббиларидан ҳидоят келганига қарамай гумон ва ҳавойи нафс хоҳишига эргашарлар, холос.
23. У (ном)лар фақат сизлар ўзларингиз ва ота-боболарингиз қўйиб олган номлардир. Аллоҳ улар(га ибодат қилиш) ҳақида бирон ҳужжат туширган эмас. У (мушрик)ларга (Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом воситаларида) Парвардигор томонидан ҳидоят (Қуръон) келиб турган ҳолда улар фақат гумонга ва ҳавойи нафсларигагина эргашадилар-а!
أَمْ لِلْإِنسَٰنِ مَا تَمَنَّىٰ ٢٤
Ёки ҳар инсон нимани хоҳласа, шу бўлурми?
24. Ёки инсон учун ўзи орзу қилган нарса бўлаверарми?! (Ҳаргиз бўлмас!)
فَلِلَّهِ ٱلْءَاخِرَةُ وَٱلْأُولَىٰ ٢٥
Зеро, охират ҳам, дунё ҳам Аллоҳникидир.
25. Зеро, Охират ҳам, дунё ҳам ёлғиз Аллоҳникидир!
۞ وَكَم مِّن مَّلَكٍ فِى ٱلسَّمَٰوَٰتِ لَا تُغْنِى شَفَٰعَتُهُمْ شَيْـًٔا إِلَّا مِنۢ بَعْدِ أَن يَأْذَنَ ٱللَّهُ لِمَن يَشَآءُ وَيَرْضَىٰٓ ٢٦
Осмонларда қанчадан-қанча фаришталар мавжуд, уларнинг шафоати ҳеч фойда бермас. Магар Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ва рози бўлганларга изн берсагина.
26. Осмонларда қанчадан-қанча фаришталар бўлиб, ўшаларнинг шафоатлари ҳам бирон фойда бермас, магар Аллоҳ Ўзи хоҳлаган рози бўлган кишилар учун (шафоатга) изн берганидан кейингина (у шафоатнинг фойдаси тегур).
إِنَّ ٱلَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِٱلْءَاخِرَةِ لَيُسَمُّونَ ٱلْمَلَٰٓئِكَةَ تَسْمِيَةَ ٱلْأُنثَىٰ ٢٧
Албатта, охиратга иймон келтирмаганлар фаришталарни аёл номи билан номларлар.
27. Дарвоқеъ, Охиратга иймон келтирмайдиган кимсалар фаришталарни аёллар номи билан атайдилар.
وَمَا لَهُم بِهِۦ مِنْ عِلْمٍ ۖ إِن يَتَّبِعُونَ إِلَّا ٱلظَّنَّ ۖ وَإِنَّ ٱلظَّنَّ لَا يُغْنِى مِنَ ٱلْحَقِّ شَيْـًٔا ٢٨
Уларда бу ҳақда ҳеч қандай илм йўқ. Гумондан бошқа нарсага эргашмаслар. Албатта, гумон ҳақиқат ўрнига ўтмас.
28. Ҳолбуки, улар учун бу ҳақда (яъни, фаришталарнинг қайси жинсдан эканлиги ҳақида) бирон билим-ҳужжат йўқдир. Улар фақат гумон-тахминга эргашурлар, холос. Аниқки, гумон ҳақиқатдан бирон нарсанинг ўрнига ўтмас!
فَأَعْرِضْ عَن مَّن تَوَلَّىٰ عَن ذِكْرِنَا وَلَمْ يُرِدْ إِلَّا ٱلْحَيَوٰةَ ٱلدُّنْيَا ٢٩
Бизнинг зикримизга орқа ўгирган, ҳаёти дунёдан бошқани хоҳламайдиганлардан юз ўгир.
29. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз Бизнинг эслатмамиздан орқа ўгириб кетган ва фақат ҳаёти дунёнигина истаган кимсалардан юз ўгиринг!
ذَٰلِكَ مَبْلَغُهُم مِّنَ ٱلْعِلْمِ ۚ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِمَن ضَلَّ عَن سَبِيلِهِۦ وَهُوَ أَعْلَمُ بِمَنِ ٱهْتَدَىٰ ٣٠
Уларнинг эришган илмлари мана шу. Албатта, Роббинг Унинг йўлидан адашганларни билгувчидир ва ҳидоятдагиларни ҳам билгувчидир.
30. Уларнинг «илм»дан етган жойлари мана шу (ҳаёти дунё матоларинигина исташ)дир. Албатта Парвардигорингизнинг Ўзи Унинг йўлидан озган кимсаларни жуда яхши билгувчидир ва У ҳидоят топган зотларни ҳам жуда яхши билгувчидир.
وَلِلَّهِ مَا فِى ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِى ٱلْأَرْضِ لِيَجْزِىَ ٱلَّذِينَ أَسَٰٓـُٔوا۟ بِمَا عَمِلُوا۟ وَيَجْزِىَ ٱلَّذِينَ أَحْسَنُوا۟ بِٱلْحُسْنَى ٣١
Осмонлару ердаги барча нарсалар Аллоҳникидир. У ёмонлик қилганларни амалига яраша жазолар ва яхшилик қилганларни гўзал(мукофот)ила мукофотлар.
31. Осмонлардаги ва Ердаги бор нарсалар ёлғиз Аллоҳникидир. У зотнинг Ўзи ёмонлик-гуноҳ қилиб ўтган кимсаларни қилган амаллари билан жазолагай ва чиройли амал қилган зотларни гўзал (савоб-жаннат) билан мукофотлагай!
ٱلَّذِينَ يَجْتَنِبُونَ كَبَٰٓئِرَ ٱلْإِثْمِ وَٱلْفَوَٰحِشَ إِلَّا ٱللَّمَمَ ۚ إِنَّ رَبَّكَ وَٰسِعُ ٱلْمَغْفِرَةِ ۚ هُوَ أَعْلَمُ بِكُمْ إِذْ أَنشَأَكُم مِّنَ ٱلْأَرْضِ وَإِذْ أَنتُمْ أَجِنَّةٌ فِى بُطُونِ أُمَّهَٰتِكُمْ ۖ فَلَا تُزَكُّوٓا۟ أَنفُسَكُمْ ۖ هُوَ أَعْلَمُ بِمَنِ ٱتَّقَىٰٓ ٣٢
Улар кичик гуноҳлардан бошқа катта гуноҳлар ва фаҳш ишлардан четда бўладиганлардир. Албатта, Роббинг мағфирати кенг зотдир. У сизларни тупроқдан пайдо қилганда ҳам, оналарингиз қоринларида ҳомилалик чоғингизни ҳам яхши билувчидир. Шундоқ экан, ўзингизни оқламанг, У ким тақводорлигини яхши биладир.
32. Улар (яъни, жаннатга сазовор бўлганлар) кичик хатолардан бошқа катта гуноҳлардан ва бузуқликлардан йироқ бўладиган зотлардир. Албатта Парвардигорингиз мағфирати кенг Зотдир. У сизларни (яъни, оталарингиз Одамни) Ердан — тупроқдан пайдо қилган пайтиданоқ ва сизлар оналарингизнинг қорнида ҳомила бўлган пайтингизданоқ жуда яхши билгувчидир. Бас, сизлар ўзларингизни покламай қўя қолинглар! У тақводор бўлган кишиларни жуда яхши билгувчидир.
أَفَرَءَيْتَ ٱلَّذِى تَوَلَّىٰ ٣٣
Юз ўгириб кетганни кўрмадингми?!
33. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, иймондан) юз ўгириб кетган
وَأَعْطَىٰ قَلِيلًا وَأَكْدَىٰٓ ٣٤
У озгина берди ва тўхтатди.
34. ва озгина (мол) бериб, (кейин шарт қилинган молни беришни) тўхтатган кимсани кўрдингизми?
أَعِندَهُۥ عِلْمُ ٱلْغَيْبِ فَهُوَ يَرَىٰٓ ٣٥
Унинг ҳузурида ғайб илми бору, у кўриб турибдими?!
35. Унинг ҳузурида ғайб илми бормидики, у (келажакда бошқа биров ўзининг гуноҳини зиммасига олишини) билиб олса?!
أَمْ لَمْ يُنَبَّأْ بِمَا فِى صُحُفِ مُوسَىٰ ٣٦
Ёки Мусонинг саҳифаларидаги сўзлар хабари унга берилмадими?
36. Ёки унга Мусонинг саҳифаларидаги сўзлар хабари берилмаганмиди?!
وَإِبْرَٰهِيمَ ٱلَّذِى وَفَّىٰٓ ٣٧
Ва вафо қилган Иброҳимнинг?
37. Ва (аҳдига) вафодор зот бўлган Иброҳимнинг саҳифаларидаги сўзлар (хабари берилмаганмиди?!)
أَلَّا تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ أُخْرَىٰ ٣٨
«Ҳеч бир гуноҳкор жон бошқанинг гуноҳини кўтармас.
38. Ҳеч бир кўтаргувчи (яъни, гуноҳкор жон) ўзга жоннинг юкини (яъни, гуноҳини) кўтармас!
وَأَن لَّيْسَ لِلْإِنسَٰنِ إِلَّا مَا سَعَىٰ ٣٩
Ҳар бир инсонга ўз қилганидан бошқа нарса йўқ.
39. Инсон учун фақат ўзи қилган ҳаракатигина бўлур (яъни, ўзгаларнинг қилган яхши амалларидан унга бирон фойда етмас).
وَأَنَّ سَعْيَهُۥ سَوْفَ يُرَىٰ ٤٠
Ва, албатта, унинг қилмиши тезда кўринар.
40. Унинг қилган саъй-ҳаракати эса яқинда (Қиёмат Кунида) кўринур.
ثُمَّ يُجْزَىٰهُ ٱلْجَزَآءَ ٱلْأَوْفَىٰ ٤١
Сўнгра жазо ёки мукофоти тўлиқ берилар», деб.
41. Сўнгра у (ўша саъй-ҳаракати учун) тўла-тўкис жазо-мукофот олур.
وَأَنَّ إِلَىٰ رَبِّكَ ٱلْمُنتَهَىٰ ٤٢
Ва, албатта, интиҳо Роббинг ҳузуридадир.
42. Албатта охирги чегара ёлғиз Парвардигорингиз олдига (бормоқлик)дир.
وَأَنَّهُۥ هُوَ أَضْحَكَ وَأَبْكَىٰ ٤٣
Ва, албатта, кулдирган ҳам Ўзи, йиғлатган ҳам Ўзи.
43. Албатта кулдирган ҳам, йиғлатган ҳам Унинг Ўзидир.
وَأَنَّهُۥ هُوَ أَمَاتَ وَأَحْيَا ٤٤
Албатта, ўлдирган ҳам Ўзи, тирилтирган ҳам Ўзи.
44. Албатта ўлдирган ҳам, тирилтирган ҳам Унинг Ўзидир.
وَأَنَّهُۥ خَلَقَ ٱلزَّوْجَيْنِ ٱلذَّكَرَ وَٱلْأُنثَىٰ ٤٥
Албатта, икки жуфтни; эркак ва аёлни яратган ҳам Ўзи.
45. Ва албатта У зот эркак-аёл жуфтларни яратгандир.
مِن نُّطْفَةٍ إِذَا تُمْنَىٰ ٤٦
Нутфадан, оқиб тушганда.
46. (Уларни) отилиб чиқадиган нутфадан (яратгандир).
وَأَنَّ عَلَيْهِ ٱلنَّشْأَةَ ٱلْأُخْرَىٰ ٤٧
Ва, албатта, кейинги пайдо қилиш зиммасидаги зот ҳам Ўзи.
47. Албатта (барча халойиқни ўлганидан сўнг) иккинчи бор пайдо қилиш ҳам ёлғиз Унинг зиммасидадир.
وَأَنَّهُۥ هُوَ أَغْنَىٰ وَأَقْنَىٰ ٤٨
Ва, албатта, беҳожат қилган ҳам Ўзи, бадавлат қилган ҳам Ўзи.
48. Албатта бой қилган ҳам, бадавлат қилган ҳам Унинг Ўзидир.
وَأَنَّهُۥ هُوَ رَبُّ ٱلشِّعْرَىٰ ٤٩
Ва, албатта Шеъронинг Роббиси ҳам Унинг Ўзи.
49. Албатта Шеъро (юлдузи)нинг Парвардигори ҳам Унинг Ўзидир.
وَأَنَّهُۥٓ أَهْلَكَ عَادًا ٱلْأُولَىٰ ٥٠
Ва, албатта, биринчи Одни ҳалок қилган ҳам Ўзи.
50. Албатта У зот аввалги Од (қабиласи)ни ҳалок қилди;
وَثَمُودَا۟ فَمَآ أَبْقَىٰ ٥١
Ва Самудни боқий қолдирмаган ҳам Ўзи.
51. Ва Самуд (қабиласи)ни ҳам (ҳалок қилди), бас (улардан бирон кишини тирик) қолдирмади.
وَقَوْمَ نُوحٍ مِّن قَبْلُ ۖ إِنَّهُمْ كَانُوا۟ هُمْ أَظْلَمَ وَأَطْغَىٰ ٥٢
Ва бундан олдин Нуҳ қавмини (ҳалок қилган ҳам Ўзи). Чунки улар ўта золим ва ўта туғёнга кетган эдилар.
52. Яна У зот илгари Нуҳ қавмини ҳам (ҳалок қилгандир). Чунки уларнинг ўзлари жуда золим ва туғёнга тушган кимсалар эдилар.
وَٱلْمُؤْتَفِكَةَ أَهْوَىٰ ٥٣
Ва тўнтарилганни қулатган (ҳам Ўзи).
53. Яна У зот зеру-забар бўлган қишлоқни (яъни, Лут пайғамбар қавмини) ҳам қулатиб,
فَغَشَّىٰهَا مَا غَشَّىٰ ٥٤
Бас, уларни ўраган нарса ўраб олди.
54. уни ўраган нарса (яъни, осмонда ёғилган тошлар) билан ўраб кўмиб ташлади.
فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكَ تَتَمَارَىٰ ٥٥
Шундай экан, Роббингнинг қайси неъматларига шак келтирасан?
55. Бас, (эй инсон) Парвардигорингнинг қайси неъматлари ҳақида шак-шубҳа қилурсан?!
هَٰذَا نَذِيرٌ مِّنَ ٱلنُّذُرِ ٱلْأُولَىٰٓ ٥٦
Бу аввалги огоҳлантирувчилар каби бир огоҳлантирувчидир.
56. Бу (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом ҳам) аввалги огоҳлантиргувчилар (пайғамбарлар жумласи)дан бир огоҳлантиргувчидир.
أَزِفَتِ ٱلْءَازِفَةُ ٥٧
Яқинлашувчи яқинлашди.
57. Яқин бўлгувчи (Қиёмат) яқин қолди.
لَيْسَ لَهَا مِن دُونِ ٱللَّهِ كَاشِفَةٌ ٥٨
Уни Аллоҳдан бошқа кашф қилувчи йўқ.
58. Унинг учун Аллоҳдан ўзга бирон очгувчи (қачон бўлишини билдиргувчи) йўқдир.
أَفَمِنْ هَٰذَا ٱلْحَدِيثِ تَعْجَبُونَ ٥٩
Бу сўздан сизлар ажабланасизларми?
59. (Эй мушриклар), ҳали сизлар мана шу Сўздан (Қуръондан) ажабланурсизларми?!
وَتَضْحَكُونَ وَلَا تَبْكُونَ ٦٠
Ва куласизлар-у, йиғламайсизларми?
60. (Ундаги оятларнинг беназир ва бемисл ўгит-насиҳатларидан таъсирланиб) йиғламасдан, кулурсизларми?
وَأَنتُمْ سَٰمِدُونَ ٦١
Ва ҳолбуки, сизлар бепарвосизлар.
61. Ғофил бўлган ҳолларингизда (йиғламасдан, кулурсизларми?!)
فَٱسْجُدُوا۟ لِلَّهِ وَٱعْبُدُوا۟ ۩ ٦٢ ۩
Бас, Аллоҳга сажда ва ибодат қилинглар.
62. Бас, сизлар ёлғиз Аллоҳга сажда ва ибодат қилинглар!