وَٱلنَّٰزِعَٰتِ غَرْقًا ١
Шиддат билан (кофир) жонни суғуриб олувчи(фаришта)лар билан қасам.
1. (Кофирларнинг жонларини баданларининг) ич-ичидан қаттиқ суғуриб оладиган (фаришта)ларга қасам,
وَٱلنَّٰزِعَٰتِ غَرْقًا ١
Шиддат билан (кофир) жонни суғуриб олувчи(фаришта)лар билан қасам.
1. (Кофирларнинг жонларини баданларининг) ич-ичидан қаттиқ суғуриб оладиган (фаришта)ларга қасам,
وَٱلنَّٰشِطَٰتِ نَشْطًا ٢
Юмшоқлик билан (мўмин) жонни олувчи (фаришта)лар билан қасам.
2. (Мўминларнинг жонларини осонлик билан) илдам тортиб оладиган (фаришта)ларга қасам,
وَٱلسَّٰبِحَٰتِ سَبْحًا ٣
Сузиб юрувчи (фаришта)лар билан қасам.
3. (Осмонлар билан Ер ўртасида) силлиқ сузадиган (фаришта)ларга қасам,
فَٱلسَّٰبِقَٰتِ سَبْقًا ٤
Ўзишда мусобақа қилувчи (фаришта)лар билан қасам.
4. (Ўз зиммаларидаги вазифаларни адо этишда) шошиб-ўзадиган (фаришта)ларга қасам,
فَٱلْمُدَبِّرَٰتِ أَمْرًا ٥
Амрнинг тадбирини қилувчи (фаришта)лар билан қасам.
5. (Аллоҳ буюрган барча) ишнинг тадбирини тузиб турадиган (фаришта)ларга қасамки, (сизлар албатта қайта тирилиб, ҳисоб-китоб қилинурсизлар)!
يَوْمَ تَرْجُفُ ٱلرَّاجِفَةُ ٦
Изтиробга тушувчи изтиробга тушган кунда.
6. У Кунда (Сур биринчи марта чалиниши билан) титрагувчи (ер) титраб (устидаги бор жонзот ҳалок қилинади),
تَتْبَعُهَا ٱلرَّادِفَةُ ٧
Унга эргашувчи эргашар.
7. Унга эргашувчи эргашур (яъни, орадан қирқ сана ўтгач, Сур иккинчи марта чалиниб барча нарсага қайтадан ҳаёт ато этилади ва Қиёмат Куни бошланади).
قُلُوبٌ يَوْمَئِذٍ وَاجِفَةٌ ٨
Ўша кунда қалблар хавфга тўлар.
8. У Кунда (кофирларнинг) диллари қўрқувга тушгувчи,
أَبْصَٰرُهَا خَٰشِعَةٌ ٩
Уларнинг кўзлари қўрқинчга тўлар.
9. Кўзлари эса (даҳшатдан Ерга) эгилиб қолгувчидир!
يَقُولُونَ أَءِنَّا لَمَرْدُودُونَ فِى ٱلْحَافِرَةِ ١٠
Улар: «Биз ортга қайтариламизми?
10. Улар (бу дунёда) дерлар: «Ҳақиқатан ҳам бизлар (ўлганимиздан кейин яна қайта тирилиб) аввалги ҳолатимизга қайтарилгувчимизми?
أَءِذَا كُنَّا عِظَٰمًا نَّخِرَةً ١١
Чириган суяк бўлганимиздан кейин ҳам-а?
11. Чириган суякларга айланиб қолган вақтимизда-я?»
قَالُوا۟ تِلْكَ إِذًا كَرَّةٌ خَاسِرَةٌ ١٢
Агар шундоқ бўлса, бу ҳасратий қайтиш-ку?» дерлар.
12. Улар (истеҳзо билан): «Ундоқ бўлса бу (бизлар учун) зиён қилгувчи қайтиш-ку!», дедилар.
فَإِنَّمَا هِىَ زَجْرَةٌ وَٰحِدَةٌ ١٣
Албатта, у(қиёмат) бир қичқириқдан бошқа нарса эмас.
13. Бас, у (қайтиш) фақат биргина даҳшатли қичқириқдир (яъни, Сурнинг иккинчи марта чалинишидир).
فَإِذَا هُم بِٱلسَّاهِرَةِ ١٤
Кўрибсизки, улар қиёмат майдонида турибди-да.
14. Сўнг баногоҳ улар (тирик ҳолда) Ер устида бўлиб қолурлар!
هَلْ أَتَىٰكَ حَدِيثُ مُوسَىٰٓ ١٥
Сенга Мусонинг хабари келдими?
15. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сизга Мусонинг хабари келдими?
إِذْ نَادَىٰهُ رَبُّهُۥ بِٱلْوَادِ ٱلْمُقَدَّسِ طُوًى ١٦
Қачонки Роббиси унга муқаддас Тува водийсида нидо қилди:
16. Эсланг, Парвардигори унга муқаддас Туво водийсида (шундай) нидо қилган эди:
ٱذْهَبْ إِلَىٰ فِرْعَوْنَ إِنَّهُۥ طَغَىٰ ١٧
«Фиръавн ҳузурига бор, албатта у туғёнга кетди.
17. «(Эй Мусо), сен Фиръавннинг олдига боргин, чунки у (куфру исён билан) ҳаддидан ошди.
فَقُلْ هَل لَّكَ إِلَىٰٓ أَن تَزَكَّىٰ ١٨
Бас унга айт: «Сенда покланишга (рағбат) борми?
18. Бас, (унга) айтинг: «Сенинг (куфр иллатидан) покланишга рағбат-хоҳишинг борми?
وَأَهْدِيَكَ إِلَىٰ رَبِّكَ فَتَخْشَىٰ ١٩
Ва сени Роббингга ҳидоят қилсам, шоядки (Ундан) қўрқсанг», деб»
19. Мен сени Парвардигоринг (йўли)га ҳидоят қилсам, бас, сен (У зотдан) қўрқсанг».
فَأَرَىٰهُ ٱلْءَايَةَ ٱلْكُبْرَىٰ ٢٠
Ва унга улкан аломатни кўрсатди.
20. Сўнг (Мусо) унга бир улкан мўъжиза кўрсатган эди,
فَكَذَّبَ وَعَصَىٰ ٢١
Ул уни ёлғонга чиқарди ва осий бўлди.
21. (Фиръавн) уни ёлғончи қилди (яъни, Мусога: «Сен сеҳргарсан», деб туҳмат қилди) ва (Аллоҳ таолога) осий-итоатсиз бўлди.
ثُمَّ أَدْبَرَ يَسْعَىٰ ٢٢
Сўнг ортига ўгирилиб тезлаб кетди¬.
22. Сўнгра (фисқу фасодни ёйиш йўлида) саъй-ҳаракат қилган ҳолида (Мусодан) юз ўгириб кетди.
فَحَشَرَ فَنَادَىٰ ٢٣
Кейин (одамларни) тўплаб нидо қилди.
23. Сўнг (ўз одамларини) тўплади-да, жар солди:
فَقَالَ أَنَا۠ رَبُّكُمُ ٱلْأَعْلَىٰ ٢٤
Ва, мен сизларнинг энг олий Роббингизман, деди.
24. «Мен сизларнинг энг устун Парвардигорингиздирман», деди.
فَأَخَذَهُ ٱللَّهُ نَكَالَ ٱلْءَاخِرَةِ وَٱلْأُولَىٰٓ ٢٥
Бас Аллоҳ уни аввалги ва охирги гуноҳлари учун азобга олди.
25. Бас, Аллоҳ уни ҳам Охират, ҳам дунё азоби билан ушлади (яъни, дунёда у денгизга ғарқ қилиб юборилди, Охиратда эса дўзах азобига дучор бўлур).
إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَعِبْرَةً لِّمَن يَخْشَىٰٓ ٢٦
Албатта, бунда қўрқадиганлар учун ибрат бордир.
26. Албатта бу (қисса)да (Аллоҳдан) қўрқадиган кишилар учун ибрат бордир.
ءَأَنتُمْ أَشَدُّ خَلْقًا أَمِ ٱلسَّمَآءُ ۚ بَنَىٰهَا ٢٧
Сизларни яратиш қийинми ёки У зот бино қилган осмонними?
27. (Эй мушриклар), сизларни яратиш қийинроқми ёки осмонними?! (Яъни, бутун Ер куррасининг атрофини ўзга сайёралардан бирон зиён етмаслиги учун том — осмон билан қоплаб қўйишга қодир бўлган Зот учун сизларни яратиш ёки қайта тирилтириш ҳеч гап эмас-ку!) (Аллоҳ) уни бино қилди;
رَفَعَ سَمْكَهَا فَسَوَّىٰهَا ٢٨
Унинг шифтини юқори кўтарди ва бекаму кўст, мустаҳкам қилиб қўйди.
28. Шифтини баланд қилиб, тиклади.
وَأَغْطَشَ لَيْلَهَا وَأَخْرَجَ ضُحَىٰهَا ٢٩
Кечасини қоронғу ва кундузини ёруғ қилди.
29. Ва У ўша (осмон)нинг тунини қоронғу қилиб, (ундан) кундузини чиқарди.
وَٱلْأَرْضَ بَعْدَ ذَٰلِكَ دَحَىٰهَآ ٣٠
Ва ундан сўнг ерни тухум шаклида қилди.
30. Ва шундан кейин Ерни ёйиб-текис қилди.
أَخْرَجَ مِنْهَا مَآءَهَا وَمَرْعَىٰهَا ٣١
Ундан сувни, ўт-ўланларни чиқарди.
31. Ундан суви-ю, ўтлоқларини чиқарди.
وَٱلْجِبَالَ أَرْسَىٰهَا ٣٢
Ва тоғларни собит қилди.
32. Ва у (ер)га тоғларни ўрнаштирди.
مَتَٰعًا لَّكُمْ وَلِأَنْعَٰمِكُمْ ٣٣
Сизларга ва чорваларингизга манфаат бўлсин учун.
33. (Буларнинг барчаси) сизлар учун ва чорва ҳайвонларингиз учун манфаат бўлсин деб (қилингандир).
فَإِذَا جَآءَتِ ٱلطَّآمَّةُ ٱلْكُبْرَىٰ ٣٤
Вақтики катта ғолиб (қиёмат) келса.
34. Бас, қачон катта бало (яъни, Қиёмат) келганида
يَوْمَ يَتَذَكَّرُ ٱلْإِنسَٰنُ مَا سَعَىٰ ٣٥
У куни инсон қилган ишларини эслайдир.
35. — Инсон ўз қилмишини эслаб коладиган Кунда,
وَبُرِّزَتِ ٱلْجَحِيمُ لِمَن يَرَىٰ ٣٦
Ва жаҳаннам кўрадиганларга зоҳир қилинадир.
36. Ва дўзах кўрадиган (ҳар бир) кишига кўрсатиб қўйилганида.
فَأَمَّا مَن طَغَىٰ ٣٧
Аммо кимики туғёнга кетиб, ҳаддидан ошган бўлса
37. Бас, ана ўшанда ким (ҳаёти дунёда куфру исён билан) туғёнга тушган,
وَءَاثَرَ ٱلْحَيَوٰةَ ٱلدُّنْيَا ٣٨
Ва бу дунё ҳаётини устун қўйган бўлса,
38. Ва ҳаёти дунёни (Охиратдан) устун қўйган бўлса,
فَإِنَّ ٱلْجَحِيمَ هِىَ ٱلْمَأْوَىٰ ٣٩
Бас, албатта, Жаҳийм ўрин бўладир.
39. У ҳолда фақат жаҳаннамгина (унинг учун) жой бўлур!
وَأَمَّا مَنْ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِۦ وَنَهَى ٱلنَّفْسَ عَنِ ٱلْهَوَىٰ ٤٠
Ва, аммо ким Роббисининг мақомидан қўрққан ва ўз нафсини ҳаволаниб кетишидан қайтарган бўлса.
40. Энди ким (ҳаёти дунёдалик пайтида Қиёмат Куни маҳшаргоҳда) Парвардигорининг (ҳузурида) туриши (ва У зотга ҳисоб-китоб бериши)дан қўрққан ва нафсини ҳавойи хоҳишлардан қайтарган бўлса,
فَإِنَّ ٱلْجَنَّةَ هِىَ ٱلْمَأْوَىٰ ٤١
Бас, албатта, жаннат ўрин бўладир.
41. У ҳолда фақат жаннатгина (унинг учун) жой бўлур.
يَسْـَٔلُونَكَ عَنِ ٱلسَّاعَةِ أَيَّانَ مُرْسَىٰهَا ٤٢
Сендан, қиёмат қачон бўлур? деб сўрарлар.
42. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, мушриклар) сиздан (ўша Қиёмат) соатини қачон воқеъ бўлиши ҳақида сўрарлар.
فِيمَ أَنتَ مِن ذِكْرَىٰهَآ ٤٣
Унинг зикрини сен қандоқ билардинг.
43. Сиз қаердасиз-у, уни (яъни, Қиёмат қачон бўлишини) зикр қилиб-эслаш (қаерда)? (Яъни, сиз ҳеч қачон у Куннинг вақтини айтиб бера олмайсиз).
إِلَىٰ رَبِّكَ مُنتَهَىٰهَآ ٤٤
Унинг интиҳоси Роббингга хосдир.
44. Уни (билиш) ёлғиз Парвардигорингизга бориб тўхтар.
إِنَّمَآ أَنتَ مُنذِرُ مَن يَخْشَىٰهَا ٤٥
Албатта сен ун(қиёмат)дан қўрққанларга огоҳлантирувчисан, холос.
45. Сиз фақат ўша (Қиёмат)дан қўрқадиган кишиларни огоҳлантиргувчисиз, холос. (Аммо у Куннинг қачон воқеъ бўлишини айтиб бериш сизнинг вазифангиз эмасдир).
كَأَنَّهُمْ يَوْمَ يَرَوْنَهَا لَمْ يَلْبَثُوٓا۟ إِلَّا عَشِيَّةً أَوْ ضُحَىٰهَا ٤٦
Уни кўрган кунлари худди бу дунёда бир кеча ёки кундуздан бошқа турмаганга ўхшарлар.
46. Улар у (Қиёмат соати)ни кўрадиган Кунда (бу дунёда) гўё биргина пешиндан сўнг ёки чошгоҳ пайтида тургандек (яъни, бир кун ҳам яшамагандек) бўлиб қолурлар!